Хабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон кимда имконият юқори... Ўзбек спорт олами вакиллари қандай фикрда?

Куни кеча, узоқ кутилган қарама-қаршилик Хабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон ўртасидаги жанг санаси маълум бўлди. Улар ўртасидаги баҳс тўрт бора бекор қилинган эди. Бу сафар бундай бўлмаслиги тайин. Чунки, шундай ҳолат яна кузатилса, UFCга, Дана Уайтга ҳамда ҳар икки жангчига нисбатан акс хулосалар пайдо бўлишини барчаси англаб турибди. Булар ўртасидаги ўзига хос принципиаллик борасида, уларнинг қай бирини имконияти юқори эканлиги ҳақида бутун ММА оламида турли хил фикрлар билдирилади. Ким учундир Хабиб кучли кўринса, баъзилар Фергюсонни имкониятини юқори деб ҳисоблашади. Биз ҳам бу борада, ўзбекистонлик спортчи, мураббий ва мутахассисларнинг фикрлари билан қизиқдик. Албатта, бу нисбий тушунча, чунки UFC да ҳар доим шубҳага ўрин бўлади. Яққол устунликка эга бўлган томон ҳам якунда мағлубият аламини тотиб кўриши мумкин. Шундай экан барчаси октагонда ҳал бўлади. Ким ғалаба қозонишини эса 2020 йил 18 апрелда билиб оламиз.

Қуйида эса, юртимиз спорт олами вакилларининг мулоҳазаларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Тимур Муҳаммеджонов – Кикбоксинг бўйича Тошкент шаҳар мутасаддиси

- Ҳар иккиси ҳам жуда кучли жангчилар. Шубҳасиз, Хабибга мухлислик қиламан. Чунки, у диндошимиз, қардош халқлардан бирининг фарзанди ҳисобланади. Агар, Хабибдан бошқаси бўлганда, Фергюсонга мухлислик қилардим. Бу жангда Тонида имконият юқори деб ўйлайман. Чунки, у ҳар томонлама мукаммал. Тик турган ҳолатда жанг олиб бориши, зарба кучи ҳам яхши ривожланган. Қолаверса, “партер”да ҳам яхши ҳаракат қилади. Нурмагомедовнинг ғалаба қозонишини хоҳлардим. Лекин Тони бунга йўл қўймаса керак.

IMG_20191201_164643_463

Мансур Тугизбоев – ММА бўйича рефери

- Хабибда имконият юқори деб ўйлайман. Агар, Тони тирсак зарбалари билан жиддий жароҳат етказиб, техник нокаутга эришмаса агар, Нурмагомедов ғалаба қозонади. Чунки, Фергюсон билан тик турган ҳолатда урушмайди. Умуман Хабибнинг қандай жанг олиб боришини барча билади. АҚШлик жангчи ҳам “партер”да яхши ҳаракат қилади. Лекин барибир бу томонлама Хабиб унга хеч қандай имконият қолдирмайди.

7001573468029

Фарруҳ Мадаминов – ММА бўйича мураббий

- Ҳар иккиси ҳам ажойиб жангчилар. Бу ерда имкониятларни 50/50 деган бўлардим. Нурмагомедовга мухлислик қилишим туфайли, унинг ғалаба қозонишини истайман. Бу жангни жуда ҳаяжон билан кузатсам керак. Бироқ, Фергюсон ҳам “совға” эмас. У шу кунга қадар дуч келган рақиблари орасидаги энг кучлиси десам янглишмаган бўламан. Энг асосийси мазкур жангга қадар, ким яхши тайёргарлик кўра олса, ўша ғалаба қозонади. Омади бор ютади десак, омад кучлиларга кулиб боқади...

3581573468029

Нурсултон Рўзибоев – ММА жангчиси

- Хабиб ютади. У жангни назоратини қўлга олса, кураш услублари билан уни мағлуб эта олади. Фергюсонда ҳам имконият йўқ демайман. Унинг тирсак зарбалар жуда хавфли. Кўпчилик Тонини тик турган ҳолатда Хабибга имконият қолдирмайди деган фикрдалар... Лекин Нурмагомедов бу борада энг кучли жангчилар билан ҳам тўқнаш келдику тўғрими? Масалан Конор МакГрегор, Дастин Порьеларни мисол келтириш мумкин. Улар билан бу ҳолатда ҳам ёмон ҳаракат қилмаганди. Хуллас, Хабибнинг ғалаба қозонишини хоҳлайман ва унга мухлислик қиламан.

6891573468029

Азамат Нуфтиллаев – ММА жангчиси

- Фергюсон жуда кучли жангчи. Унга хурматим баланд. Лекин бу қарама-қаршиликда Хабиб Нурмагомедовнинг имконияти юқори деб биламан ва унга мухлислик қиламан. Албатта, доғистонлик жангчига осон бўлмайди. Шундай бўлсада, унга омад ёр бўлишини тилаб қоламан!

photo_2019-10-23_18-49-11

Қудраутлло Абдуқаҳҳоров – профессионал боксчи

- Хабибнинг ғалаба қозониш тарафдориман. Насиб қилса, у буни амалга оширади. Имкониятлар борасида эса, бирор бир фикр билдира олмайман. Бу борада юртдошларимиз жангларини қолдирмасликка ҳаракат қиламан ва уларга мухлислик қиламан. Ҳорижлик спортчиларнинг жангларини эса мунтазам кузатиб бормайман.

4631571610364

Шаҳрам Ғиёсов – профессионал боксчи

- Тўғриси, унча қизиқмайман ва тушунмайман ҳам. Ҳатто, Хабибнинг Конор билан бўлган жангини ҳам кўрмаганман. Шунинг учун, бирор фикр билдира олмайман. Лекин Хабиб ғалаба қозонишини ва унга омад ёр бўлишини тилаб қоламан!

3521567077106

Достон Турдиев – профессионал боксчи

- Насиб қилса, Хабиб ютади. У кураш томонлама жуда кучли эканлиги барчага маълум. Унинг бу “қурол”и албатта ёрдам беради. Хабиб олға!

photo_2019-10-21_17-15-16

Ҳасанбой Дўсматов – Профессионал боксчи

- Аввало, жангдан олдин бирор-бир фикр билдириш қийин. Ҳар иккиси мукаммал жангчилар! Лекин Хабибда имконият юқори. Унинг бўғиш, оғриқли усулларига ҳеч ким қаршилик қила олмайди. Мабодо, кутилмаган, кучли зарба ўтказиб юбормаса, Нурмагомедов ғалаба қозонади деган фикрдаман.

photo_2019-11-20_17-27-59

Равшан Умурзақов - профессионал боксчи

- Хабиб Нурмагомедовда имконият яхшироқ кўриниш олган. Лекин Фергюсон ҳам чакки эмас.

28b895f819c342bc55c34d78f6ca6e7b

Ҳусниддин Пўлатов – профессионал боксчи

- Албатта, диндошимизга мухлислик қиламан ва унинг ғалба қозонишига ишонаман! У “партер”да хеч қандай имконият қолдирмайди. Жисмоний ҳолати ҳам ажойиб... Хабиб омад ёр бўлсин!

photo_2019-09-08_06-22-51

Азизбек Абдуғофуров – профессионал боксчи

- Хабиб ютади деган фикрдаман. Лекин осон бўлмайди. Тик турган ҳолатда доғистонлик жангчига қийин бўлади.

Azizbek-Abdugofurov-Photo-credit-Otabek-Khaydarov-BUKA-Boxing

 Давоми бор...

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Emiliano Sala
30/11/2019 23:47
Toni Ferguson haqiqiy chempion
Afzalbek Shoyimqulov
01/12/2019 13:22
Habib olg'a hech qachon yengilma