Хабиб Нурмагомедов vs Конор Макгрегор. LIVE
Ads

Лас-Вегасда (АҚШ) йилнинг энг шов-шувли ва узоқ кутилган жанги якунига етди. Жаҳоннинг энг йирик жангчилар турнири бўлмиш - UFCда ирландиялик Конор Макгрегор амалдаги чемпион россиялик Хабиб Нурмагомедовга қарши жанг олиб борди.

Биринчи раундда Хабиб ўз устунлигини намойиш қилди, бироқ спортчилар кўпроқ эҳтиёткорликка эътибор қаратишди. Макгрегор кўп ҳужум қилмасада яхши ҳимояланди.

Иккинчи раундда Хабиб Конорни стойкада яхши кутиб олди, кейин жанг партерда давом этди. Зарбаларни ўтказиб юборган Конор учун раунд оғир кечди.

Учинчи раунд ҳам кўпроқ стойкада ўтди. Конор Хабибни масофада ушлашга ҳаракат қилди ва бир неча марта яхши зарбалар йўллашнинг уддасидан чиқди. Раунд сўнггида Хабибнинг ҳужумини Конор яхши қайтарди.

Тўртинчи раундда Хабиб рақибини кураш усулига солди кейин бўғувчи усулни қўллади. Конор таслим бўлди.

Энди Конор ва мухлисларни тинчлаштириш керак. Хабиб ғалаба қозонди ва Дана Уайтдан камарни сўради.

Шундай қилиб у UFCда 11 та жангда 100%лик натижа кўрсатган илк спортчига айланди.

Эслатиб ўтамиз, Хабиб профессионал рингда жами 27 та ўтказган. Шулардан 11 таси UFCда ва уларнинг барчасида зафар қучган.