Хабиб Нурмагомедов: Йил оҳирига қадар иккита жанг ўтказаман

UFC енгил вазн чемпиони Хабиб Нурмагомедов октагонга қачон кўтарилишни режалаштираётганини айтиб ўтди.

- Сентябрда қайтишни режалаштиряпман. Хозирда, промоушен билан музокаралар олиб бормоқдамиз, умид қиламанки, 7 сентябрь куни жанг қиламан.

Айтиб ўтишим жоизки, йил оҳирига қадар яна бир жанг ўтказишни хоҳлардим, - деди Хабиб Россия иқтисодиёт университети талабалари билан учрашувда.

Эслатиб ўтамиз, Нурмагомедов оҳирги жангини UFC 239 турнирида Конор МакГрегорга қарши ўтказиб ғалаба қозонганди. Хозирда, ушбу турнирда бўлиб ўтган тартибсизликлар учун дисквалификацияга учраган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!