Хадсон-Одои учун курашга "Барселона" ҳам қўшилди

"Барселона" клуби "Челси" ҳужумчиси Каллум Хадсон-Одои учун курашга қўшилди. Бу ҳақда The Mirror нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра каталонияликлар 18 ёшли англиялик футболчини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида сотиб олишга уруниб кўришмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Хадсон-Одои учун шунингдек "Бавария", "Боруссия" Дортмунд, "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль", ПСЖ ва "Ювентус" каби жамоалардан ҳам жиддий қизиқишлар мавжуд.

Маълумот учун, Хадсон-Одои жорий мавсум “аристократлар” сафида 19та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфери эса 25 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!