Халк: Хитой нормал ҳаётга қайтди

“Шанхай СИПГ” клуби форварди Халк коронавирусдан сўнг Хитой нормал ҳаётга қайтганини айтди.

“Бугун бу ерда ҳаммаси нормал ҳаётга қайтди, деб айта оламиз. Аммо, биз барча хавфсизлик қоидаларига риоя қилишда давом этишимиз керак. Агар кўчада одамлар гавжум бўлса, сиз албатта ниқоб тақишингиз керак. Лекин ҳозир ҳаммаси февраль ойига нисбатан хотиржам. Ҳаммаси одатий режимда ишлаяпти, масалан, ресторанлар.

Хитой ҳукумати жуда муҳим ишларни амалга оширди. Улар вазият устидан назоратни қўлга киритишди. Худога шукр, бу ишлар тезда ўз самарасини берди.

Умид қиламанки, бутун дунё вазиятни ўнглай олади. Мен Худодан барчага куч беришни сўрайман”, - дейди бразилиялик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!