“Халл” Слуцкийни ўз лавозимидан четлатди
Ads

“Халл Сити” бош мураббийи Леонид Слуцкийни ўз лавозимидан бўшатилди. Томонлар ўзаро келишувлар асосида ҳамкорликни тўхтатдилар. Слуцкий билан бирга жамоа стратегик директори Олег Яровинский ҳам жамоани тарк этади.  

Россиялик 46 ёшли мутахассис “шерлар”ни жорий йилнинг июнь ойидан бошқаришни бошлаганди. Маълумот учун, клуб унинг раҳбарлигида 20 учрашув ўтқазиб 4 марта ғалаба қозонган, 9 марта мағлуб бўлган ва 7 марта дуранг натижа бтлан майдонни тарк эткан.   

“Халл” чемпионшипда 20-ўринни эгаллаб турибди ва охирги 7 учрашувда ўз имкониятини бой бериб келяпти(3 дуранг ва 4 мағлубият). Эслатиб ўтамиз, “Халл Сити” учун бир ярим йил ичида Слуцкий тўртинчи мураббий.

Минбар

Барча блоглар