Халқаро чемпионлар кубоги ғолиби ким бўлди?
Хабарингиз бор мавсумлар оралиғида Европанинг гранд клублари иштирокида Халқаро Чемпионлар кубоги мусобақасини ўтказиш анъанага айланиб қолди.
Бу йилги мусобақа ғолиби “Бенфика” клуби бўлди. Лиссабонликлар 3та ўйиннинг барчасида асосий вақтда ғалаба қозонган ягона жамоа бўлишди. Улар "Гвадалахара" (3:0), "Фиорентина" (2:1) ва "Милан" (1:0) клубларини енгишди.
Иккинчи ва учинчи ўринлар АПЛнинг икки гранди - "Манчестер Юнайтед" (8 очко) ва "Арсенал"га (7 очко) насиб этди.
1. "Бенфика" - 9
2. "Манчестер Юнайтед" - 8
3. "Арсенал" - 7
4. "Бавария" - 6
5. "Атлетико" - 5 (2та ўйин)
6. "Тоттенхэм" (2та ўйин) - 3
7. "Фиорентина" - 3
8. "Ювентус" (2та ўйин) - 2
9. "Реал" - 2
10. "Интер" (2та ўйин) - 1
11-12. "Милан", "Гвадалахара" - 1.
Фикрлар