
Халқаро мусобақада муносиб иштирок этган ёш шахматчлар тақдирландилар!
Жорий йилнинг, 21 май куни Халқаро шахмат академиясида Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Ғарбий Осиё чемпионатининг шахсий биринчилиги — стандарт, рапид ва блитз йўналишлари бўйича ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган иқтидорли ёш шахматчиларимизнинг ютуқлари алоҳида эътироф этилди. Уларнинг муваффақиятларига ҳисса қўшган мураббийлар ҳамда ота-оналарга миннатдорлик билдирилди.
Маросим якунида ғолиб ва совриндорларга Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Маълумот учун: Ўзбекистон терма жамоаси ушбу чемпионатда жами 23 та медалга сазовор бўлди. Жумладан:
7 та олтин
8 та кумуш
8 та бронза
Фикрлар