Халқаро Олимпия қўмитаси президентлигига сайлов Афинада бўлади

CHERY AUTO

2021 йил 12-13 март кунлари Афинада бўлиб ўтадиган Халқаро Олимпия қўмитасининг 137-Сессиясида ташкилот раҳбарлигига сайлов бўлиб ўтади. Бу ҳақида ХОҚ жамоатчилик билан алоқалар департаменти директори Кристиан Клауэ маълум қилмоқда.

Tecno

ХОҚнинг айни пайтдаги раҳбари Томас Бах ушбу сайловда ҳам ўз номзодини қўймоқчилиги ва ташкилотни бошқаришда давом этишга тайёрлиги ҳақида айтиб ўтган. Сайлов учун номзодлар жорий йилнинг 30 ноябрь кунига қадар қабул қилинади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию