Хамес Родригес аргентиналик мураббий қўл остида футбол ўйнашни истайди
"Реал" клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригес фаолиятини Мадриднинг яна бир жамоаси "Атлетико"да давом эттириш истаги борлигини айтди. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар берди.
Колумбиялик хавбекнинг "матрасчилар" сафига ўтишни хоҳлашининг сабаби бу жамоани бошқараётган Диего Симеоне экан. Хамесни Симеоненинг фаолияти ҳайратга солади. Шу сабаб у аргентиналик мураббий билан бирга ишлаш ниятида.
Родригесга Англиядан "Эвертон" ва "Ньюкасл" қизиқиш билдирмоқда. Аммо футболчи "Атлетико"ни афзал билади.
Фикрлар