Хамес Родригес Ла Лигага қайтиши мумкин!

"Реал”нинг собиқ ярим ҳимоячиси ва ҳозирда Бразилиянинг "Сан-Паулу" клуби сафида тўп тепаётган Хамес Родригес фаолиятини яна Испанияда давом эттириши мумкин.

"Todofichajes" нашрининг хабар беришича, колумбиялик футболчининг хизматларига "Севилья" ва "Бетис" жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Иккала клуб ҳам ёзги трансферлар ойнасида Родригесни қўлга киритишга ҳаракат қилади. "Transfermarkt" портали  32 ёшли футболчини 5 миллион еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Хамес ўтган йилнинг июль ойи охирида "Сан-Паулу" сафига бориб қўшилганди. Томонлар ўртасидаги шартнома 2025 йилнинг ёзига қадар тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!