Хамес Родригес умумий гуруҳда шуғулланишни бошлади

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригес жароҳатидан соғайди ва майдонга қайтишга яқин турибди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича колумбиялик футболчи жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилган.

Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли Хамес жорий йилнинг 22 октябрь куни жароҳат олган эди. У бу мавсум “Реал” сафида жами 9 та ўйинда иштирок этди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Маълумот учун, "Реала" - "Атлетик" учрашуви 22 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!