Хамес Роналдудан хурмача қилиқларни ўрганмоқда
Ads

Колумбия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Фаустино Аспирилья жамоанинг ҳозирги етакчиси Хамес Родригес "Реал"да Криштиану Роналду билан кўп мулоқотда бўлаётганини танқид қилди.

- "Реал"да агар футболчилар Криштиану Роналдуга тўп узатмаса, у қўлларини ёйиб, ҳаммага норозилигини изҳор қилади, - деди Фаустино Аспирилья. - Хамес Родригес ҳам Колумбия терма жамоаси сафидаги ўйинларда хурмача қилиқларини қила бошлади. Унга тўп узатишмаса шерикларига Роналдудек норозилик билдиряпти. Терма жамоа футболчилари ҳали ёш ва Хамесга ҳурмат билан муносабатда бўлишяпти. У ёшларга ёрдам бериши керак. Агар терма жамоада ундан тажрибали футболчилар бўлганида Хамесни ўрнини кўрсатиб қўйишарди.

Фаустинонинг айтишича, футболчининг рақиб ёки ҳакам билан тартишишини тўғри тушушса бўлади, лекин майдонда ўз жамоадошларига бундай қилиш ноўрин.

SPORTS.uz