Хамзат Чапанов қўрқинчли эмас ёхуд Шоҳасан юраги "бутун" бола!

  • 14 сентябрь, 2023, 11:24
  • 0
  • MMA

Маълумки, 16 сентябрь куни Тошкент шаҳри MPL-8 (Muradov Professional _Liga) турнирига мезбонлик қилади. Ушбу жанг оқшомининг асосий тўқнашуви ҳамюртимиз Шоҳасан Мирзаматов (10-2) ва россиялик Хамзат Чапанов(11-3) ўртасида бўлиб ўтади. Ҳа, улар аввалги турнирларда баҳс юритиши керак эди. Бироқ, Чапановнинг вазн қила олмаганлиги ва қилишга хоҳиши йўқлиги сабабли бекор қилинганди. Бироқ, иккиси бирибир жанг қиладиган бўлди. Биласиз, улар ўртасида бироз тортишувлар ҳам юз берганди. Айнан ушбу воқеликлар мазкур қарама-қаршиликка янада интрига қўшди. Бир сўз билан айтганда, 16 сентябрь куни бизни "даҳшат"ли жанг кутиб турибди.

                                                          Хамзат Чапанов қандай жангчи ўзи?

Россиялик жангчи албатта ўзига хос кучга эга бўлган атлет ҳисобланади. Профессионал фаолияти мобайнида 14 та жанг ўтказган ва уларнинг 11 тасида ғалаба қозонган ва 3 марта мағлубият аламини тотиб кўрган. Чапановни "MMA Series 43" турнирида россиялик Ричард Тотров, "MMA Series 24"да Вячеслав Бабкин ва Fight Riod турнирида Сергей Калинин мағлуб эта олганди. Айниқса, Калинин Чапановни жуда қийин аҳволга солган ҳолда, техник нокаут билан мағлуб этган. Шубҳасиз, бу спорт турида мағлубиятлар бўлиб туриши табиий. Чунки, кичик бир хато қимматга тушади. Чапанов ҳам сўнги мағлубиятидан кейин керакли хулосани чиқарган ҳолда, ғалабали серияга қайтиб олган. Тотровдан учралган муваффақиятсизликдан кейин кетма-кет 5 та жангда зафар қучди. Ҳа, унинг "MPL-5" турнирида юртдошимиз Мироншох Жафаровга ҳам имконият қолдирмаганига гувоҳ бўлдик. У сўнги жангини 2022 йил 17 декабрь куни ҳамюрти Сиражиддин Межидовга қарши ўтказди ва 1-раунддаёқ "сабмишен" эвазига ғалаба қозонди.

Шу жиҳатига ҳам тўхаталадиган бўлсак, ғалабаларининг 3 тасини "сабмишен" орқали , 7 тасни КО, ТКО (Нокаут, техник нокаут) билан қўлга киритган. Биттагина жангда очколар эвазига зафар қучган. Уммуан олганда анчагина хавфли рақиб! Бўйлари баланд, оёқ-қўллари узун, ярим ўрта вазн (77,1 кг) тоифаси учун мукаммал бўй-бастга эга десак, янглишмаган бўламиз. Асосий зарбани ўнг қўлда йўллайди. Шунингдек, оёқдаги айланма зарбалари анчагина хавфли ва у ушбу зарбани жанг мобайнида жуда кўп қўллайди. Жиу-житсуси, кураши борасида ҳам яхши фикр билдириш мумкин. Жангида ранг-баранглик бор. Ноодатий ҳаракатларни амалга оширади. Хуллас, жиддий жангчи!

хамзат
                                                        Шоҳасан Мирзаматовнинг устунлик жиҳати нимада?

Лига ўзимизники, қолаверса жанг Тошкентда, ўзбекистонлик мухлислар кўз ўнгида бўляпти, дейишингиз мумкин. Бироқ, ММАда бу нисбий тушунча ҳисобланади. Чунки, октагон эшиклари ёпилганидан сўнг, жангчиларнинг эътибори фақат рақибга қаратилади ва октагондан ташқаридаги воқеалар уларни кўп ҳам қизиқтирмайди. Шоҳасанни шундоқ ҳам рақибдан кучли томонлари кўп. Жумладан, Мирзаматов кучли ҳарактерга эга. Унда қўрқув деган хис йўқ. Юраги "бутун" бола. Тўғри, Эдил Есенгулов билан жангдан кейин унинг курашини кучайтириши кераклиги ҳақида мухлислар ва мутахассислар кўп фикр-мулоҳазалар билдирди. Ҳа, унинг кураши мукаммал эмасдир. Бироқ, кучсиз ҳам эмас. У "Тэйк-даун"длардан яхши ҳимоялана олади. Есенгуловнинг кураши билан таққослаш бироз ноўрин. Чунки қирғизистонлик жангчининг кураши бутунлай бошқа даражада...

Чапановнинг кураши эса, Мирзаматовга ўтади, деб ўйламайман. Шоҳасан бемалол унинг бу боррадаги ҳужумидан ҳимоялана олади. Шунингдек, юртдошимизнинг "стойка"даги устунлигини баралла айта оламиз. Чапановнинг оёқлари бироз нозик ва "лоу-кик" зарбаларига у қадар бардошли эмас. Шоҳасаннинг "лоу-кик"лари эса, ҳар қандай рақиб учун бош оғриқ бўлади. Зарба кучи борасида ҳам устунлик Мирзаматов томонида.

шш
                                                                         Имкониятлар...

Юқорида иккисининг кучли томонларини айтиб ўтдик. Ҳа, Чапанов оддий рақиб эмас. Бироқ, бу қарама-қаршиликда юртдошимизнинг имкониятини юқори баҳолаган бўлар эдик. Шоҳасан кчли ҳарактери ва "стойка"даги устунлигидан унумли фойдаланган ҳолда, жангни муддатидан аввал якунласа керак. Шоҳасаннинг биргина аниқ зарбаси Чапанов учун катта талофот бўлади. Чунки, унда зарба кўтариш борасида муаммолари йўқ эмас. Хуллас, имкониятларни 60/40 дея баҳолаган бўлардик. Албатта, Мирзаматов фойдасига!
Ҳа, бу фикрлар, мулоҳазалар қанчалик ҳақиқатга айланади, буни яна икки кундан кейин билиб оламиз. Бироқ, биз юртдошимизнинг чиройли ғалабасига умид қилиб қоламиз ва ишонамиз. Омад Шоҳасан!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!