Хамзат Чимаев асл мақсадини ошкор қилди

  • 21.03.2026 18:55
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA

Ўрта вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Хамзат Чимаев бўлажак мақсадлари ҳақида гапирди.

"Икки вазнда чемпионликни хоҳлайман. Бу йўлда рекордим қандай бўлиши қизиқ эмас. Эҳтимол мағлубиятларга ҳам учрарман. Бироқ менга барибир. Камина катта жангларни истайди", - дея чеченнинг сўзларини келтирди "Bloody Elbow".

Маълумот учун, Чимаев мағлубиятга учрамасдан чемпион бўлган UFC тарихидаги ўн олтинчи жангчи ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!