Хамзат Чимаев: "Менга рекорд эмас, катта жанглар керак"
Ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Хамзат Чимаев бразилиялик Алекс Перрейра унинг чақирувига жавоб бермаганини таъкидлади.
"Алекс ҳали ҳам чақирувимга жавоб бермади... Кўрамиз, балки ўрнига бошқаси топилар. Мен фақат икки карра чемпион бўлишни, кейин ўз вазн тоифамга қайтиб, дивизионни тозалашни хоҳлайман. Мен UFC ни мағлубиятсиз тарк этишга ҳаракат қилаётган жангчи эмасман. Менга бу муҳим эмас. Менга катта номлар ва катта тўқнашувлар керак", – дея чеченистонликнинг сўзларини келтирди "TotalProSports".
Маълумот учун, баъзи хориж манбалари Хамзат Чимаев 11 апрель куни "UFC 327" турнирида чехиялик Иржи Прохазкага қарши октагонга чиқиши ҳақида ёзмоқда.
Фикрлар