Хамзат Чимаев нотўғри овқатлангани боис енгилдими?
Ҳакамлар корпуси фахрийси Жон Маккарти UFC собиқ чемпиони Хамзат Чимаевнинг америкалик Шон Стриклэнд билан жанг олдидан вазн ташлашда нима учун муаммоларга дуч келганини тушунтирди.
"Бу воқеа ҳақида баъзи нарсаларни билгач, очиғи, ҳайратда қолдим. Менга маълум қилинишича, Хамзатнинг атрофидаги одамлар уни нотўғри овқатлантиришган. Шу сабабли муаммо юзага келиб, жангчи сўнгги босқичда 6,35 кг вазн йўқотишга мажбур бўлган. Бундай катта вазн эса Чимаевнинг танасини бутунлай қуритиб қўйган", - деди Жон.
Эслатиб ўтамиз, Хамзат "UFC 328" турнирида Шон Стриклэндга очколар бўйича имкониятни бой бериб қўйди.

Фикрлар