Хамзат Чимаев UFC рейтинггида бир поғона пастлади

  • 19 июнь, 08:55
  • 0
  • MMA

UFC промоутерлик компанияси ўз шафелигида иштирок этаётган жангчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Энг сезиларли ўзгаришлар енгил вазн тоифасида содир бўлди. Жумладан, Тацуро Таира саккиз поғона кўтарилиб, дивизионнинг кучли бешлигига кирди. Тагир Уланбеков енгил вазн тоифасида бир поғона пастлади, ҳозир у 13-ўринда.

Чеченистонлик енгилмас жангчи Хамзат Чимаев ҳам ўрта вазн тоифасида бир поғонани йўқотди: у 10-ўриндан 11-ўринга тушиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, UFC ўрта вазн тоифасидаги Хамзат Чимаев соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли Австралия вакили Роберт Уиттакер билан жангни бекор қилишга мажбур бўлганди. Улар 22 июнь куни Ар-Риёдда (Саудия Арабистони) жанг қилишлари керак эди. Энди Уиттакер Чимаев ўрнига россиялик Икрам Алискеров билан жанг қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!