Хамзат Чимаевми ёки Шон Стрикленд? Хорхе Масвидал ноодатий жавоб берди
ММА афсонаси Хорхе Масвидал ҳамюрти Шон Стрикленд ва ўрта вазнда UFC чемпиони Хамзат Чимаев ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.
"Мен Хамзатни жуда ҳам кучли, деб ҳисобламайман. Унинг Усмон билан тўқнашувини кўринг. Камару ўшанда ярим ўрта вазн тоифасида эди ва атига 11 кун ичида жангга розилик билдирди. Менимча, ўша баҳсда Чимаев мағлуб бўлганди. Шу боис ҳам чечен Стриклендни енгади, деб ўйламайман. Мен бу қарама-қаршиликка бор пулимни тикаман. Ишончим комил, Шон ғалаба қозонади. Бироқ, тахминимча, Чимаев ва Шон ўзаро жанг ўтказмаса ҳам керак, чунки улар бирга кўп машқ қилишган", - деди Масвидал.
Эслатиб ўтамиз, Шон Стрикленд охирги бор 21 февраль куни "UFC Fight Night 267" турнирида октагонга кўтарилиб, Энтони Эрнандесни 3-раундда техник нокаутга учратди. Хамзат Чимаев эса 2025 йилнинг 19 август куни "UFC 319" турнирида Дю Плессини енганидан буён жанг ўтказмаган.
Фикрлар