Ханчжоу-2022. Ўзбекистонлик охирги спортчи мусобақадаги чиқишини якунлади
Бугун Ханчжоу-2022 ХIХ ёзги Осиё ўйинлари ўз якунига етади. Ушбу кун дастурида каратэ WKF бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шаҳризода Исматиллаева (-55 кг) юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Шунингдек, кечки дастурда мусобақанинг тантанали ёпилиш маросими ўтказилади.
07:21. Каратэ WKF бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шаҳризода Исматиллаева медаллар учун курашиш имкониятини сақлаб қолди. -50 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз ярим финалда Хитой Тайпейи спортчисига имкониятни бой берди. Энди у бронза медали учун баҳс олиб боради.
09:00. Шаҳризода Исматиллаева бронза медали учун курашда БАА вакиласи Алажми Ҳаврагага 1:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа, Осиё ўйинларидаги охирги иштирокчимиз медаль қўлга кирита олмади.
Ўзбекистон спорт делегацияси Ханчжоу-2022ни 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза медали билан якунлади.
Фикрлар