Ханчжоу-2022. Ўзбекистонлик спортчиларнинг бугунги чиқишларида кимлар медалларга эга чиқди?

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида Осиё ўйинлари давом этмоқда. Қуйида барча спорт турларидан онлайн натижаларни эътиборингизга ҳавола этиб борамиз.

07:05. Байдарка ва каноэчиларимиз иштирокидаги баҳслари бошланди. Биринчи бўлиб 1000 метрга байдаркада эшкак эшиш бўйича эркаклар ўртасидаги финал баҳси бўлиб ўтди. Унда стартга чиққан ҳамюртимиз Шахриёр Маҳкамов иккинчи бўлиб марра чизиғини кесиб ўтди ва делегациямизга кумуш медални тақдим қилди.

photo_2023-10-02_08-21-12

07:16. Байдарка ва каноэ баҳсларининг иккинчи стартида ҳам Ўзбекистон делегацияси ҳисобига медаль ёзиб қўйилмоқда. 1000 метрга каноэда эшкак эшиш бўйича эркаклар ўртасидаги дастурда Владлен Денисов делегациямизга яна бир кумуш медални тақдим қилди.

photo_2023-10-02_08-21-15

08:02. Байдаркада эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасида 500 метрга кечган баҳсда яна бир медаль қўлга киритилди. Унда стартга чиққан Екатерина Шубина ҳамда Aрина Танатмишева жуфтлиги маррага учинчи бўлиб етиб келди ва бронза медалига сазовор бўлди.

photo_2023-10-01_22-56-27

8:47. Байдаркада эшкак эшиш бўйича эркаклар ўртасида 500 метрга кечган жуфтлик баҳсларида Озоджон Амриддинов ва Денис Онуфриев юртимиз шарафини ҳимоя қилишди. Бироқ улар финалда маррага еттинчи бўлиб етиб келишди ва медалдан қуруқ қолишди.

photo_2023-09-30_08-00-33

9:10. Камондан отиш бўйича жамоавий баҳсларда аёллар жамоамиз 1/8 финалда Жанубий Кореяга 0:6 ҳисобида имкониятни бой берди. Шу босқичда эркаклар терма жамоамиз Эронга ҳудди шушдай ҳисобида ютқазди.

photo_2023-10-02_08-36-14

Сув полоси бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё ўйинларидаги барча баҳсларини ўтказиб бўлди. Ўйинлар давомида Жанубий Кореяни мағлуб этган қизларимиз якунда мусобақани олтинчи ўринда тугатишди.

Мазкур дастурда олтин медаль ва Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмаси Хитой терма жамоасига насиб этди.

photo_2023-10-02_12-02-52

12:20. Чим устида хеккей баҳсларида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Сингапур билан куч синашди. Қизиқарли кечган баҳсда вакилларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

photo_2023-10-02_12-13-56

15:06. Камондан отиш баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Амирхон Содиқов нимчорак финалда вьетнамлик Ле Куок Фонгни 7:3 ҳисобида мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди.

Маълумот ўрнида, вьетнамлик спортчи бундан аввалги босқичда Ўзбекистон вакили Чен Яо Юйни таслим этганди.

photo_2023-10-02_13-13-28

16:40. Шахмат бўйича жамоавий баҳслада эркаклар терма жамоамиз Эронга 1,5:2,5 ҳисобида мағлуб бўлди. Аёлларимиз эса Корея Республикаси вакилаларидан 4:0 ҳисобида устун келди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Zakirjon Atabaev
03/10/2023 17:49
Маълумот ўрнида, вьетнамлик спортчи бундан аввалги босқичда Ўзбекистон вакили Чен Яо Юйни таслим этганди.
Нима бу????????