Ханчжоу-2022. Спортчиларимиз чиқишларини кузатиб боринг!
Ассалому Алайкум қадрли спорт ишқибозлари. Осиё ўйинлари мусобақасининг навбатдаги кунига старт берамиз. Бугун, бир нечта ҳамюртларимиз юртимиз шарафини халқаро ареналарда ҳимоя қилади. Бугунги кун тартибидан ўрин эгаллаган спортчиларимизнинг чиқиш вақтлари билан танишинг.
Сизга қулай бўлиши учун, янгиликлар автоматик равишда шу хабар остида бериб борилади. Шунчаки, уни янгилаб турсангиз бўлгани! Кун давомида атлетларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.
6:45. Ханчжоу-2022: Шоҳсанам Шерзодова финалга йўл олди
Эрта тонгдан байдарка ва каноеда эшкак эшиш бўйича беллашувларга старт берилди. Ўзбекистон терма жамоаси бугунги саралаш баҳсларини муваффақиятли бошлади. Аёллар ўртасида 200 метрга каноеда эшкак эшиш дастурида қатнашган Шоҳсанам Шерзодова ўз гуруҳида учинчи натижа билан финалга йўл олди.
7:05. Мадина Ашрафхонова ярим финал орқали медаллар учун курашади
Байдаркада эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Мадина Ашрафохонова ярим финалчилар қаторидан жой олди. 500 метр масофага кечган саралаш баҳсида юртдошимиз маррага тўртинчи бўлиб етиб келди.
07:23. Яна биз дастурда финалдамиз
Эшкак эшиш баҳсларида тонгги беллашувлар якунланди. Сўнгги дастурда стартга чиққан байдаркачи йигитларимиз квартети финал масаласини ижобий ҳал қилишди. 500 метрга кечган саралашда Д.Онуфриев, У.Ибрагимов, С.Ҳайдаров ва О.Амрдиддиновдан иборат жамоамиз учинчи натижа билан финалга чиқди.
07:30. Кураш. Полвонларимиз бошлади!
-81 кг вазндаги Умид Эсанов илк босқичда хеч қандай қаршиликка учрамай ғалаба қозонган бўлса, Малика Қаҳҳорованинг рақибаси гиламга чиқишдан бош тортди.
07:45. Афсуски, Равзаҳон Адашева хитойлик рақибасига имкониятни бой бериб қўйди.
07:55. Кўпкураш. Найза улоқтириш баҳсларини биринчи поғонада якунлаган Екатерина Воронина медал қўлга киритиш учун жуда яқин турибди. Олдинда, биргина 800 метрга югуриш баҳслари қолган холос.
08:20. кураш. Умид Эсонов ярим финалга йўл олди. Филиппинлик полвонни енгган спорчимиз олтин медал учун дадил одимламоқда!
08:30. Кураш. - 70 кг. Маликаҳон Қаҳҳорова Саудия Арабистонлик рақибасини енгиб ярим финал йўлланмасига эга чиқди
Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг муваффақиятли иштироки давом этади. Бугун икки нафар ҳамюртимиз ярим финал йўлланмасига эга чиқди. Тошкент вақти билан соат 11:00 да бошланадиган баҳсларда Умид Эсанов -81 кг, Малика Қаҳҳорова эса -70 кг вазн тоифасида финал йўлланмаси учун курашади.
08:40. "От спорти". Алишер Эркинов 21 спортчи иштирок этган баҳсни 15 поғонада якунлади.
Ханчжоу-2022: Екатерина Воронина сўнгги дастурдан олдин нечанчи ўринда?
Бугун кечки дастурда енгил атлетиканинг аёллар ўртасидаги кўпкураш дастурида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Унда иштирок этаётган ҳамюртимиз Екатерина Воронина айни пайтда 5176 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Ҳамюртимиз бугун тонгда узунликка сакраш дастурида 5.95 метр (834 очко), найза улоқтиришда эса 49.76 метр (855) натижа қайд этди. Кечки дастурда 800 метрга югуриш баҳслари билан ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади.
10:15. Тошкент вақти билан 11:00 да кураш спорт турида ярим финал баҳсларига старт берилади. Аввал Ҳабар берганимиздек унда икки нафар вакилимиз иштирок этади.
-81 кгда: Умид Эсанов - Ҳассан Расооли (Афғонистон)
-70 кгда: Маликахон Қаххорова - Доня Агаеи (Эрон)
11:20. Афсус, Маликахон бронзо медали билан кифояланадиган бўлди. Спортчимиз ярим финал эронлик рақибасига имкониятни бой бериб қўйди.
11:33. Умид Эсонов финал йўлланмасини қўлга киритмоқда!
Маҳоратли курашчимиз Умид Эсанов ҳам ярим финал баҳсини муваффақиятли ўтказди. -81 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз афғонистонлик Ҳасан Расулини мағлуб этди ва олтин медал учун гиламга чиқадиган бўлди.
11:42. Ситора Турдибекова чорак финал жангини ўтказди
Аёллар боксининг -57 кг вазн тоифасида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган Ситора Турдибекова Осиё ўйинларидаги иштирокини якунлади. Ҳамюртимиз ҳиндистонлик Парвин билан баҳсда мағлубиятга учради
11:48. Делегациямиз ҳисобида навбатдаги олтин!
Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Умид Эсанов делегациямизга яна бир олтин медални тақдим қилди. -81 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган полвонимиз финалда қозоғистонлик Бекадил Шаимберденевдан устун келиб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди
Фикрлар