Харри Кейн 79 йиллик натижани такрорлади

Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн ЖЧ-2018 1/8 финалидан ўрин олган Колумбияга қарши баҳснинг 57-дақиқасида пенальтидан гол киритиб, ҳисобни очди.

Шу тариқа, у Англия сафидаги кетма-кет олтинчи ўйинида ҳам гол киритишга эришди.

Қайд этиш жоиз, сўнгги бор бундай натижага  1939 йилда Томми Лоутон эришган эди.