Харри Кейн: "Роналду энг яхши ҳужумчидир"

Англия миллий терма жамоаси ва Германиянинг "Бавария" клуби ҳужумчиси Харри Кейн Криштиану Роналдуни 30 ёшдан ошган энг яхши футболчи деб атади.

Форвард маҳсус сўровномада иштирок этди ва ўйинчиларни маълум хусусиятлар билан алоҳида эътироф этди.

Кейнинг фикрича, Криштиану Роналду ўттиз ёшдан баланд бўлган энг яхши футболчи деб танланди. Англиялик футболчи ўзини айни кунлардаги энг яхши ҳужумчи, Кевин де Брюйнени  эса, энг яхши плеймейкер деб атади.

Инглиз футболчиси энг яхши ёш футболчи сифатида Ламин Ямални алоҳида таъкидлаб ўтган бўлса, Нидерландияни жисмонан энг кучли терма жамоа сифатида билишини айтди.

Қайси афсонани яшил майдонга қайтишини истар эдингиз деган саволга жавобан у Зинедин Зидан деб гапириб ўтди. Англия миллий терма жамоаси сардори шунингдек, Жамал Мусиалани техникаси бўйича, Кайл Уокерни эса, тезкорлиги бўйича тенгсиз деб хисоблайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!