Харри Кейн Швейцарияга қарши баҳсни ўтказиб юборади
Ads

Англия терма жамоаси сардори Харри Кейн бугун Швейцарияга қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик ўйининда иштирок этмайди.

Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра жамоа бош мураббийи Гарет Саутгейт шундай қарорга келган.

Маълумотларга қараганда Жек Батленд, Жеймс Тарковски, Дэнни Роуз, Кайл Уокер, Трент Александр-Арнольд, Фабиан Дельф, Рубен Лофтус-Чик ҳамда Дэнни Уэлбеклар ҳам ушбу учрашувда иштирок этишмайди.

Эслатиб ўтамиз, Англия – Швейцария учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.

Минбар

Барча блоглар