Харри Реднапп: Янги мавсумда
Ads

Англиялик машҳур мутахассис Харри Реднапп янги мавсумда "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенала" АПЛнинг кучли олтилигига кира олмаслиги мумкин деб ҳисоблайди.

“Кейинги мавсум камида битта клуб топ олтиталикдан чиқиб кетади. Бу борада “Арсенал”га ишонмаяпман. Чунки улар ҳимояда жуда бўш ўйнашади. Агар клуб мавсумлар оралиғида янги футболчилар сотиб олишмаса, кучли олтиталикдан ташқарида қолиб кетиши мумкин. Бу “Манчестер Юнайтед”га ҳам таалуқли. Уларга 4 ёки 5 ва хатто 6 та янги футболчи керак. Ҳозирги ҳолатда улар аниқ кучли тўртликка кира олишмайди. Ким топ-6 га кириш учун даъвогарлик қилиши мумкин? “Эвертон” ёки “Вест Хэм”. “Вулверхэмтон”ни ҳам ёддан чиқармаслик керак”, - дейди Реднапп.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум ўтган мавсум МЮ премьер-лигани 6-ўринда, "Арсенал" эса 5-ўринда якунлади. Улар "Тоттенхэм", "Челси", "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" клубларидан ортда қолишди.