Хатем Бен Арфа Ла Лигада тўп суриши мумкин

"Ренн" ва ПСЖ клублари собиқ хавбеки Хатем Бен Арфа Испания Ла Лигаси клуби таркибини тўлдириши мумкин.

Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, 32 ёшли футболчи "Вальядолид" билан шартнома имзолашга яқин турибди. Томонларлар мавсум сўнггигача келишув имзоланиши кутилмоқда.

Бен-Арфа "Ренн"ни 2019-йил ёзида тарк этганидан сўнг эркин агент мақомида қолаётган эди. У фаолияти давомида ПСЖ, "Лион", "Марсель", "Ньюкасль", "Халл Сити" ва ПСЖ клубларида тўп сурган. Шунингдек, у 2015-йилгача Франция терма жамоасидан доимий чақирув олиб келган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!