Хатосини тан олган икки суперфутболчи "Реал"га қайтади

Ўз вақтида "Реал"да порлаган икки ярим ҳимоячиси - аргентиналик Анхель Ди Мария ва германиялик Месут Ўзил Мадрид жамоасидан кетиб хато қилганини тан олди ва улар собиқ жамоаларига ўз хизматларини таклиф қилдилар.
 
Анхель Ди Мария ПСЖнинг ўйин услубига кўника олмади ва фаолиятининг бу тарзда кечиши унга умуман маъқул келмаяпти. Ўзил эса "Арсенал" билан 2018 йилгача давом этадиган шартномасини узайтиришга шошилмаяпти. У ҳам Испанияга қайтмоқчи.
 
"Реал" раҳбарияти, хусусан клуб президенти Флорентино Перес бу икки футболчи атрофидагии воқеаларни кузатиб бормоқда ва ҳар иккиси ҳам қайтса, жамоа ўйини янада кучаяди, деган фикрда.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!