Хау "Борнмут"ни тарк этди. У клубда 25 йил фаолият кўрсатди

CHERY AUTO

Эдди Хау "Борнмут" бош мураббийлиги постини икки томон розилиги остида тарк этди, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

Tecno

Хау фаолиятининг 25 йилини "Борнмут"да ўтказди. 1994 йилда асосий жамоада дебют қилган англиялик собиқ футболчи 2008 йилда клуб бош мураббийи сифатида фаолиятини давом эттирган.

42 ёшли мутахассис "Портсмут" таркибида икки мавсум тўп сурган ва "Бёрнли"ни (2011-12) бир мавсум бошқарган.

Хау қўли остида клуб АПЛ сўнгги беш мавсумида элитада жон сақлаб қолди, бироқ якунланган мавсумда жамоа 18-ўринни эгаллаб, чемпионшипга тушиб кетди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!