Хавер Мендес Ислом Махачевнинг қачон жанг қилиши ва рақиби ким бўлиши борасидаги гап-сўзларга нуқта қўйди!
Ислом Махачевнинг (25-1) мураббийи Хавер Мендес шогирдининг қачон октагонга қайтиши ва қандай режалари борлигига ойдинлик киритди.
"Рамазон апрель ойида тугайди, ундан кейин унга икки ой керак бўлади (тайёрлаш учун). Ҳа, июнь. Умид қиламанки, у иккита жанг ўтказади, келинг, UFC унга нима таклиф қилишини кўрайлик. Кейинги рақиб ҳақида ҳозирча тушунча йўқ.
Идеал ҳолда, у иккита камарни қўлга киритиш учун ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик унвони учун жанг қилишни хоҳлайди. Аммо ҳозир бу содир бўлиши даргумон. Ким Исломга таклиф қилинса, рози бўлади ва рақибни мағлуб этади. Шундан сўнг, умид қиламанки, у ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик унвонига сазовор бўлади",-деди Мендес.
Маълумот учун, у сўнги жангида Александр волкановскини мағлуб этганди.
Фикрлар