Хаверц ва Вернер шокда!
“Челси”нинг собиқ бош мураббийи Фрэнк Лэмпард Бундеслига юлдузлари – Тимо Вернер ва Кай Хайверцнинг “аристократлар” сафига ўтишининг ташаббускорларидан бўлган.
Бу мутахассис икки ўйинчи ҳақида фикр билдирди.
- Клуб уларни олиш учун жуда кўп ишларни амалга оширди, Тимо ва Кай келганида мен хурсанд бўлгандим.
Вернерни “Ливерпуль” ва “Манчестер Юнайтед” ўзига чорлаётган эди. Биз буни билардим. Мен футболчилар билан шахсан гаплашганимда уларни “Челси”га ўтишга кўндирадиган гапларни топишим керак эди.
Вернер ва Хаверц “Челси”га келганида мослашишда қийинчиликларга дуч келди. Улар бизнинг машғулотлардаги тезлик ва жисмоний талаблардан шокка тушди, - деди Фрэнк Лэмпард.
Фикрлар