Хави - Вальверденинг ўрнини эгаллаш учун асосий номзод

Қатарнинг "Ал-Садд" клубида фаолият олиб бораётган Хави келажакда ўзининг собиқ жамоаси ҳисобланган "Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверденинг ўрнини эгаллаш учун асосий номзод сифатида эътироф этилмоқда.

El Mundo Deportivo нашрининг ёзишича айнан 38 ёшли футболчининг номзоди ушбу лавозимга даъвогар Массимилиано Аллегри ("Ювентус"), Нуну Эшпириту Санту ("Вулверхэмптон"), Рональда Кумана (Голландия терма жамоаси), Йоахим Лёв (Германия терма жамоаси), Леонарду Жардим (ишсиз), Тьерри Анри ("Монако") ва Антонио Конте (ишсиз) каби мутахассисларникидан юқори баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Хави “Барселона” сафида 1998-2015 йилларда тўп сурган ва 505та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 58та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!