Хави барчасидан жуда хурсанд

"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес АҚШдаги мавсумолди турне чоғида жамоасининг ўйинига юқори баҳо берди. Клуб ҳозирда август ойида бошланадиган Испания чемпионати стартига ҳозирлик кўрмоқда.

“Мавсум олдидан хурсандман. Жамоа жисмоний жиҳатдан ажойиб ўйин кўрсатди. Мавсум бошланишига яна икки ҳафта вақт қолди ва бу биз учун жуда яхши. Чунки жамоа таркибига қўшилган футболчилар мослашиб олишга улгуради. Биз етарлича тайёгарлик кўрдик ва чемпионлик учун курашишга тайёрмиз. Мураббийнинг вазифаси — ўз ўйинчиларни имкон қадар яхши тайёрлаш. Ўйлайманки, буни уддалаяпман”, - дея Хавининг сўзларини келтиради “Marca”.

Маълумот ўрнида, 13 август куни “Барселона” Ла Лиганинг биринчи тури доирасидаги баҳсда “Райо Вальекано”ни синовдан ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!