Хави барибир “Барселона”ни бошқаради

“Барселона президенти Хосеп Бартомеу жамоанинг собиқ юлдузи Хавининг мураббийлиги борасида фикр билдирди.

- Эртами, кечми Хави барибир “Барселона”ни бошқаради. Аммо айни пайтда биз мураббий қидирмаяпмиз. Ҳозир жамоани Сетьен бошқармоқда ва августда “Наполи”ни енгиб, Лиссабонга йўл олиши керак, - деди Бартомеу.

Хави “Барселона” тарбияланган ва жамоада 17 йил тўп сурган. Фаолиятини якунлашдан олдин тўрт йил “Ас-Садд” клубида ўйнади ва айни пайтда ушбу жамоани бошқармоқда. Хави “Ас-Садд” бош мураббийи сифатида Қатар кубогини қўлга киритди.

“Барселона” президенти Месси қачонгача жамоада қолишини айтди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!