Хави "Барса" мураббийи сифатида илк мағлубиятини қабул қилиб олди
Ла Лига 16-туридан ўрин олган "Барселона" - "Реал Бетис" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда мезбонлар 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Беллашувнинг 79-дақиқасида Хуанми томонидан киритилган гол ўйин тақдирини ҳал қилди.
Мазкур ғалабадан сўнг "Бетис" очколари сонини 30 тага етказиб олган ҳолда, Ла Лига турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. 23 очкога эга "кўк-анорранглилар" эса 7-поғонани банд этган.
Фикрлар