Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Хави “Барса” юлдузини жазолади

У ҳеч кимни аямайди

“Барселона”ни қабул қилиб олган Хави футболчилар ўртасида тартиб-интизом ўрнатишга алоғида эътибор қаратмоқда.

Испаниялик мураббий шогирдларидан соат 10 да бошланадиган машғулотларга 8:30 да етиб келишни талаб қилмоқда. Жамоа юлдузи Усмон Дембеле навбатдаги машғулотга уч дақиқа кеч қолди.

Хави эса унинг бу эътиборсизлигини кечирмади ва уни жарима тўлашга мажбур қилди.

Аввалроқ, Хави “Барселона” учун Усмон Дембеле муҳим ўйинчи эканини айтиб, клуб раҳбариятидан франциялик ҳужумкор футболчини янги шартномага кўндиришни талаб қилган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ