Хави “Барса”да йўл қўйган энг катта хатосини тан олди

TIGGO 2 PRO

Футболчилик даврида “Барселона”нинг ҳақиқий афсонасига айланган Хави Эрнандес кейинчалик, яъни 2021-2024 йиллар давомида ушбу жамоага бош мураббийлик ҳам қилди.

Испаниялик мутахассис иш-фаолияти давомида хатога йўл қўйганини эътироф қилди.

- Бошқарувда бир неча бор хатога йўл қўйганимни тан оламан. Бускетснинг кетиши бизни жамоа ўйин услубини қайта кўриб чиқишга мажбур қилди.

Мен ярим ҳимояда уч нафар ҳужумкор футболчи билан ўйнашни маъқул кўрардим. Лекин бу ҳар доим ҳам ўзини оқламади.

“Барселона”даги тарихим туфайли мендан жуда катта натижалар талаб қилинарди. Айнан шу туфайли эҳтирослар жўшиб кетган ва айрим нарсаларни юрагимга яқин олган пайтлар ҳам бўлганди. Нима бўлган тақдирда ҳам бу мен учун жуда катта дарс бўлди, - деди Хави Эрнандес.

Хави қўл остида “Барселона” Испания чемпионати ва мамлакат Суперкубогида ғолиб чиққан. Шунга қарамай, испаниялик мутахассис қадрдон клубида бош мураббийликдан истеъфога чиқарилган эди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!