Хави “Барса”га Англиядан машҳур ҳужумчини олиб келади

“Манчестер Юнайтед” франциялик ҳужумчиси Антони Марсьяль фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириш имконига эга бўляпти.

Todofichajes нашрининг ёзишича, 27 ёшли футболчини “Барселона” ўз сафига қўшиб олмоқчи. Каталонияликлар тажрибали форвардни қишки трансферлар вақтида Каталонияга олиб келмоқчи.

Трансфер мутахассисларининг айтишича, бу ҳужумчи учун каталонияликлар 15 миллион евро харажат қилиши талаб этилади.

Антони Марсьяль жорий мавсумда олтита учрашувда майдонга тушиб, бирорта самарали ҳаракатни амалга ошира олмади.

Футболчининг манчестерликлар билан шартномаси мавсум охирида якунланади. “Юнайтед” мутасаддилари Антонига янги шартнома таклиф қилгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!