Хави “Барса”нинг яна бир юлдузидан воз кечди

“Барселона”ни инқироздан қутқариш учун келган Хави таркибни тозалашга ҳам эътибор қаратмоқда.

Аввалги мураббий Рональд Куман асосан ўз ҳамюртларига ишонч билдирган эди. Испаниялик мутахассис эса нидерландиялик футболчиларга жавоб бериб юборяпти.

Маълумотларга қараганда, Хави ярим ҳимоячи Френки де Йонгга чиқиш эшикларини кўрсатган. Бунга сабаб қилиб, нархи 90 миллион евро бўлган нидерландиялик футболчи янги бош мураббий қўлламоқчи бўлаётган тактик схемаларга тўғри келмаслиги айтиляпти.

Клуб мутасаддилари Хави талабига кўра, уни қишки трансферлар вақтида сотиб юбориб, трансферидан келадиган маблағни январь ойининг ўзида бошқа ўйинчи олишга йўналтиради.

Аввалроқ, Хави яна икки нидерландиялик футболчи – Мемфис Депай ва Люк де Йонг билан ҳам ишлаш нияти йўқлигини билдирганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!