Хави: "Барселона"га қайтишимга ҳали эрта

Айни дамда Қатарнинг "Ал-Садд" клубида фаолият олиб бораётган Хави Эрнандес мураббий сифатида "Барселон"га қайтиш истаги борлиги, бироқ, бунга ҳозирча тайёр эмаслигини айтиб ўтди.

“Барселона”га қайтиш ниятим борлигини инкор этмайман, бироқ, аввал мен бунга тайёр бўлишим керак. Менга кўпроқ тажриба керак. Шунинг учун ҳали “Барселона”га қайтиш вақти келмаган деб ўйлайман", - дейди Хави.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 39 ёшли Хави мавсум якунлангач футболчилик фаолиятини якунлаши ва шундан сўнг “Ал-Садд”ни бошқариши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Хави 1998-2015 йилларда “Барселона” шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!