Хави “Бавария” ярим ҳимоячисини Қатарга чақирди

 

“Барселона” клубининг собиқ аъзоси, айни дамда “Ал-Садд” клуби вакили Хави “Барвария” ярим ҳимоячиси Франк Риберини Қатарга таклиф қилмоқда.

“Агар Рибери Қатарда ўйнаса, бу мамлакат аҳолиси учун ажойиб янгилик бўларди. Бу ерда ҳаёт тарзи ўзгача. Қатар оила билан яшаш учун зўр жой. Масалан, қизим Асиа шу ерда дунёга келди. Менга бу ер ёқади ва ҳаммамиз бахтиёрмиз.

Тўғри, Қатар футболини Европа футболига солиштириб бўлмайди, аммо Рибери учун Қатарда фаолиятини давом эттириш қизиқарли бўларди. Рибери – сўнгги 10 йилликнинг энг яхши футболчиларидан бири”, – деди испаниялик хавбек.

Маълумот учун, 34 ёшли Франк Риберининг “Бавария” билан амалдаги келишуви 2018 йилнинг ёзида якунига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!