Хави: "Биз ўз услубимиздан воз кечмадик"

Испания кубоги ярим финалидаги ғалабадан кейин Хави ўз фирклари билан ўртоқлашди. У ўйин олдидан мадридликларни ушбу турнир фаворити деб айтганди.

"Реал" барибир фаворит. Мен фикримни ўзгартирмайман. Ягона гол бизга ғалаба келтирди, лекин улар ҳали ҳамон кучли.

Биз услубимиздан воз кечмадик. Рақиб бизни шундай ўйнашга мажбур қилди. Баъзида ҳимояланишга тўғри келади" - деди испаниялик мутахасис.

Унинг ҳамкасби "Барса" ҳақида илиқ фикрлар билдирмади. Анчелотти Хави шогирдларини омади келиб қолгани ва ушбу ғалабага нолойиқ эканлигини айтди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!