Хави жамоа юлдузини “кўчада қолдирмоқчи”
“Барселона” бош мураббийим Хави Эрнандес жамоа таркибини тозалашни давом эттиради. Асосий таркибдаги жойини йўқотган Жерар Пике яқинда профессионал фаолиятини тугатганини маълум қилганди.
Энди “Барселона” раҳбарияти узоқ йиллардан бери тўп тепиб келаётган Серхи Роберто билан ҳам хайрлашишга тайёр. Робертонинг амалдаги шартномаси мавсум охирида якунланади. Клуб хўжайинлари январда уни сотиб юбормоқчи эди.
Агар футболчи кетмаган тақдирда ҳам, ёзда ўзига бошқа иш топиши керак бўлади. Клуб мутасаддилари Серхига янги битим таклиф қилмаслигини билдирди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар берди.
30 ёшли футболчи 2006 йилдан бери “барселона” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ҳозиргача 328 та ўйинда қатнашиб, 14 та гол ва 39 та голли пас муаллифи бўлган.
Фикрлар