Хави жамоасида "Вильярреал" аъзосини кўрмоқчи

"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандесга "Вильярреал" аъзоси Алекс Баэнанинг ўйини ёқмоқда.  "Carrusel Deportivo" нашри хабарига кўра, испаниялик ярим ҳимоячининг ўзи "Барселона" мухлиси бўлгани учун "Камп Ноу"га ўтишга тайёр.

"Барселона" январь ойида Баэнани сотиб олиши қийин бўлади, аммо трансфер кейинги ёзда амалга ошиши мумкин. Алекс ҳужумнинг иккала қанотида ҳам, ҳужумкор ярим ҳимоячи позициясида ҳам ўйнай олади.

Жорий мавсумда 22 ёшли хавбек Испания чемпионатида 13 та ўйин ўтказиб, битта гол ва 5 та голли узатмани амалга оширди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!