Хави катта умидлар билан олиб келинган юлдузни нега ўйнатмаганини айтди

“Барселона” раҳбарияти январь ойида Бразилиядан Витор Рокени олиб келган эди. Бош мураббий Хави Эрнандес унга етарлича ўйин амалиёти бермади.

Бунинг оқибатида бразилиялик футболчининг агентлари унга бошқа вариантлар қидира бошлади.

Каталонияликлар “Атлетико Паранаэнсе” тарбияланувчисини олиб келиш учун умумий ҳисобда 61 миллион евро сарфлайди. Шундан 30 миллион евро белгиланган сумма ва 31 миллион евро бонус сифатида тўланиши керак. Бу келишув ўтган ёзда амалга оширилган ва Витор Роке қишда жамоага етиб келганди.

Витор Рокенинг қишда жамоа сафига қўшилиши режамизда йўқ эди. Режага кўра, у Бразилияда қолиб, ўйинини ривожлантириши кўзда тутилганди. Гави ва Алехандро Бальденинг жароҳати унинг Европага келишига йўл очди.

Бу борада баҳслашишдан фойда йўқ. У ҳозир машғулотдаги футболчи ҳисобланади. Ундан ўтиб кетган ўйинчилар ҳам бор. Витор Роке шу пайтгача фақат ёшлар билан ўйнаган, - деди Хави Эрнандес.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!