Хави машҳур терма жамоани бошқаришдан бош тортди
“Барселона” билан ҳамкорликни тўхтатган Хави Эрнандес расман ишсиз мураббий ҳисобланади.
Испаниялик мутахассисга клублар ва терма жамоалардан таклиф туша бошлади.
AS нашрининг ёзишича, Хави Эрнандесга Осиёнинг етакчиларидан Жанубий Корея терма жамоасини бошқариш бўйича чорлов бўлган. Бироқ мутахассис бу таклифни қабул қилгани йўқ.
Бундан ташқари, “Манчестер Юнайтед” ва “Милан” каби бош мураббий қидираётган клублар Хави Эрнандес билан ҳамкорлик қилиш имкониятларини ўрганиб чиқмоқда.
Фикрлар