Хави: "Ўйинни муҳокама қилишдан фойда йўқ"
Чемпионлар лигаси чорак финалдан ўрин олган "Барселона" - ПСЖ баҳсидан кейин Хави ўйин ҳақида ўз фикрлари билан бўлишди.
"Мен ҳакамга ўйинни расво қилдинг, деб айтим. Афсуски, Чемпионлар лигасидан рефериларнинг хатолари эвазига чиқиб кетмоқдамиз. Биз майда детталарни назорат қилишни ўрганишимиз керак. Ҳафсаламиз пир бўлди, ғазабландик, яхши ўйнаётгандик, лекин қизил карточка ҳаммасини ўзгартириб юборди. "Барса" кейинги йил яна уриниб кўради. Мен? Ҳозир муҳими мен эмас. Бизда яхши имкониятлар бўлди, ўзгаришлар амалга оширдик, хуллас барча омиллар ҳақида гапиришимиз мумкин. Аммо ҳақиқат шундаки, биргина қарор ўйинга нуқта қўйди", - деди испаниялик мутахассис.
Шу тариқа, "Барса" ЕЧЛ ярим финалига чиқа олмади ва турнир билан хайрлашди. Олдинда эса клубни Ла Лигага қарши баҳс кутиб турибди.
Фикрлар