Хави "Реал"га қарши қандай тактика қўллаши маълум бўлди
"Барселона" устози Хави Испания суперкубоги финали олдидан ўз тактикасига ўзгартиришлар киритади.
Бу ўйинда "Барселона" "Реал"га қарши майдонга тушади.
"AS" нашри хабарига кўра, каталониялик мураббий одатдаги 4-3-3 схемаси ўрнига 4-4-2 схемасидан фойдаланишни режалаштирган. Гави ёки Педри эса чап қанот ярим ҳимоячиси позициясини эгаллайди. Шу тариқа, Хави 8 январь куни "Атлетико"га қарши ўйиндаги ғалабали ўйинини (1:0) такрорламоқчи.
Тахминларга кўра, тўртта ярим ҳимоячидан иборат таркиб "Барса"га тўпни яхшироқ назорат қилиш имконини беради ва тўп йўқолганда, рақибнинг ҳимоядан ҳужумга тез ўтиш хавфини камайтиради.
Ҳимоянинг ўнг қанотида испаниялик мураббий Винисиус Жуниорга қарши туриш учун Роналд Араухони туширмоқчи.
"Бетис"га қарши баҳсни захирада бошлаган Серхио Бускетс "Реал" билан бўладиган учрашувда асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" Мадрид - "Барселона" учрашуви 15 январь куни бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади.
Фикрлар