Хави “Реал”нинг чемпионлигини қандай қабул қилди?

“Реал” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди. Мадридликлар учун бу 36-бош соврин бўлди.

“Қироллик клуби” мухлисларига бу натижа ашаддий рақиб – “Барселона”нинг “Жирона”га 2:4 ҳисобида ютқазганидан кейин қайд этилгани айниқса ёқди.

Каталонияликлар бош мураббийи  Хави Эрнандес пойтахт клубининг чемпионлигига муносабат билдирди.

- Мен “Реал”ни табриклашни истайман. Улар бошқа жамоаларга қараганда кўпроқ очко жамғарди. Шунингдек, “Жирона”ни ҳам табриклашим керак, бу жамоа жуда яхши ўйнади, - деди Хави Эрнандес.

“Жирона” чемпионат якунланишига тўрт тур қолганида “Барселона”дан бир очкога ўзиб кетди. Агар Мичел шогирдлари устунликни сақлаб қолса, ўз тарихида илк бор Испания вице-чемпиони бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!