Хави Саудиядаги футбочиларни Нидерландия термасига чақирмайдими?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи Хави Эрнандес Саудия Арабистони чемпионатига йўл олган футболчилар миллий жамоага чақирилишига ҳеч қандай тўсиқ бўлмаслигини маълум қилди.

Яқинда Тижани Рейндерс «Манчестер Сити» таркибидан Саудия Арабистонининг «Ал-Қодисия» клубига ўтди. Шунингдек, Крисенсио Саммервилл «Вест Хэм»даг кетиб, «Ал-Ҳилол» жамоаси сафини тўлдирди.

- Нима учун мен Саудия Арабистони чемпионатида ўйнаётган футболчиларни чақирмаслигим керак? Сиз бу лигани кузатяпсизми? Агар кузатган бўлсангиз, бу яхши чемпионат эканини кўрасиз, - деди Хави Эрнандес.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роналд Куман бошқаруви даврида Саудия Арабистонига йўл олган Стевен Бергвейн Нидерландия терма жамоасидаги ўрнидан маҳрум бўлган эди. Ўшанда мураббий ўз қарорини футболчининг спортга бўлган интилишлари етарли эмаслиги билан изоҳлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!